Yangiliklar

Пулли реклама блокировкаси Instagram ва Facebook’да пайдо бўлиши мумкин

Пулли реклама блокировкаси Instagram ва Facebook’да пайдо бўлиши мумкин

Мета компанияси Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари фойдаланувчилари учун пул учун рекламани ўчириш имкониятини жорий этишни кўриб чиқмоқда, деб ёзади The Wall Street Journal.

Газетанинг ёзишича, янги функция Европа мамлакатларида ҳам мавжуд бўлади. Пулли блокировканинг нархи фойдаланувчи ижтимоий тармоққа кирадиган қурилмага боғлиқ бўлади. Агар сиз телефон орқали кирсангиз, блокировка қилиш компьютердан (ойига $10,5) кўпроқ (ойига $14) туради.

Ижтимоий тармоқларнинг бепул версияси ҳам мавжуд бўлади, аммо бу ҳолда фойдаланувчилар рекламани кўради.