Яқинда Президент Шавкат Мирзиёев темирйўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича йиғилиш ўтказган эди. Айрим ижтимоий тармоқ фаоллари йиғилиш ҳақида ўз муносабатини билдириб ўтди.
«Ўзбекистон темир йўллари»нинг носоҳавий активларда иштироки қатъий тақиқланади, деб ёзмоқда Давлетовўз.
Тўғриси, бунга ишониш жудаям қийин.
Охирги 7 йилдаги реалликларга қаралса, Ўзбекистон темир йўллари картошка, кўприк, футбол, метро ва яна ўнлаб ўзига хос бўлмаган самарасиз ишлар билан машғул бўлган бўлиши мумкин. Лекин темир йўллари биланмас, юк ташиш ё йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан эмас.
Мана Ўзбекистон темир йўлларининг 2021 йилда эълон қилинган охирги очиқ ҳисоботи (ундан кейин акциядорлик жамиятларига оид талабларга ва ҳисобдорликка шунчаки тупуриб қўйилган). Аффилланганлар қаторида кўприк қурувчи «Кўприкқурилиш» трестини, экскаватор ишлаб чиқарувчи UzXMG маъсулияти чекланган жамияти ва «Урганч экскаватор» акциядорлик жамиятини, мармар ишлаб чиқарувчи «Гранит»акциядорлик жамиятини, бетон конструкциялари ишлаб чиқарувчи «Эйвалекмахсустемирбетон»акциядорлик жамиятини, кўмир қазувчи «Шарғун кўмир» акциядорлик жамияти, спирт ишлаб чиқарувчи «Қўқон спирт» акциядорлик жамияти, балиқчи Сардоба балиқчи хўжалигини, картошка ва сут ишлаб чиқарувчи Сардоба агросаноат мажмуаси унитар корхонаси кабиларни кўришингиз мумкин.
Сал аввалроқ Темир йўллари «Локомотив» ПФК ва ҳам эгалик қилган. Яна шунингдек, Ўзбекистон темир йўллари ўзининг шўъбалар орқали меҳмонхоналар, санаториялар, шифохоналар ва ҳатто қўриқхоналарга эгалик қилади. Яъни давлат ичидаги давлат. Энди шу давлат ичидаги ёпиқ давлат ҳар ишга қодир, сеҳргар, универсал Раматов бошчилигида кичрайишига, очилишига, ислоҳ қилинишига, тижорий компанияга айланишига ишониш керак бўлмоқда» — Отабек Бакиров.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!