O‘zbekiston

Сентябрь ойида 6 та банк жаримага тортилди

Сентябрь ойида 6 та банк жаримага тортилди

Банк назорати қўмитаси сентябрь ойида бир қанча йиғилишлар ўтказган.

Масалан, 1 та банк (AVO bank) ва 1 та тўлов ташкилотининг айрим операцияларини амалга оширишига чеклов ўрнатилди.

13 та банк фаолиятида қоидабузарликлар аниқланганлиги сабабли чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Бундан ташқари, 4 та тўлов ташкилотидан фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларини чақириб олинди.

Устав капитали талаби бажарилиши бўйича масалалар таҳлил қилингани айтилган бўлсада, аммо бу масалар нима билан тугагани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Маълумотларга кўра, 5 та банк устав капитали бўйича талабларни бажармаган.