Jahon, Siyosat

Канада Ҳиндистондан ўнлаб дипломатларини чақириб олди

Канада Ҳиндистондан ўнлаб дипломатларини чақириб олди

Мамлакатлар ўртасида юзага келган келишмовчиликлар туфайли 41 нафар канадалик дипломат Ҳиндистонни тарк этди, деб хабар бермоқда BBC.

Икки ҳафта олдин Ҳиндистон Канададан ўнлаб дипломатик ходимларини чақириб олишни талаб қилган ва агар улар Ҳиндистон ҳудудида қолса, уларнинг дахлсизлигини бекор қилиш билан таҳдид қилган эди.

Канада расмийлари Ҳиндистон таҳдидини халқаро ҳуқуқнинг бузилиши деб атади.

Канада Ҳиндистонни 18 июнь куни фаол Хардип Сингҳ Нижжарнинг ўлдирилишига алоқадорликда айблаганидан кейин муносабатлар кескинлашган. Ҳиндистон айбловларни рад этиб, уларни абсурд деб атади.

Пайшанба куни Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жоли кўплаб канадалик дипломатлар ва уларнинг Ҳиндистондаги оила аъзолари аллақачон мамлакатни тарк этганини тасдиқлади.

Унинг қўшимча қилишича, Ҳиндистон томонига кўра, Ҳиндистондаги атиги 21 канадалик дипломат иммунитетини сақлаб қолади. Қолганлари эса 20 октябрда бир томонлама йўқотади.

Мелани Жолининг таъкидлашича, 21 нафар канадалик дипломат ҳамон мамлакатда, бироқ уларнинг ҳамкасбларининг четлатилиши Канаданинг кадрлар етишмаслиги туфайли мамлакатдаги хизматларини чеклашига тўғри келади.

Канада иммиграция вазири Марк Миллернинг таъкидлашича, ишчи кучининг қисқариши иммиграция аризаларини кўриб чиқиш вақтини ҳеч бўлмаганда қисқа муддатда сезиларли даражада секинлаштириши кутилмоқда.

Бу, биринчи навбатда, Ҳиндистон фуқароларига, шу жумладан Канадада ўқишни истаган талабаларга таъсир қилади.

2022 йилда Канадада вақтинчалик ва доимий яшаш учун ариза берувчиларнинг энг катта фоизини Ҳиндистон фуқаролари ташкил этди.

Канада ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатлар сентябрь ойида Бош вазир Жастин Трюдо Канада фуқароси Хардееп Сингҳ Нижжар ўлдирилиши ортида Ҳиндистон ҳукумати ишончли далиллар борлигини айтганидан кейин кескин ёмонлашди. Бу, Канадага кўра, унинг суверенитетини бузишдир.

Нижжар Британия Колумбиясида ўзи бошқарган сикхлар ибодатхонаси олдида ниқобли икки қуролли шахс томонидан отиб ўлдирилган.

Оммавий айбловларга қарамай, Трюдо Канада Ҳиндистон билан келишмовчиликларни кучайтирмоқчи эмаслигини бир неча бор айтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон ва Канада ўртасида сикхлар етакчиси Хардип Сингҳ Нижжарнинг Канада тупроғида ўлдирилиши муносабати билан йирик халқаро жанжал келиб чиққани хабар қилинганди.