Jahon

АҚШ суди Трампга нисбатан қўйилган нутқ тақиқини бекор қилди

АҚШ суди Трампга нисбатан қўйилган нутқ тақиқини бекор қилди

АҚШ федерал апелляция суди АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампга нисбатан қўйилган чекловларни вақтинча бекор қилди. Бу ҳақда Associated Press (AP) хабар бермоқда.

Бундай қарор 3 ноябрь, жума куни қабул қилинди. Кўрсатмага кўра, Трампга 2020 йилги президентлик сайловларини қайта кўриб чиқиш бўйича ишда иштирок этган гувоҳлар, прокурорлар ва суд амалдорлари ҳақида гапириш тақиқланган. Шу билан бирга, судя чекловларнинг олиб ташланиши ҳеч қандай тарзда Трамп баёнотининг мазмуни бўйича қарор сифатида талқин қилинмаслиги кераклигини таъкидлади.

Иш бўйича баҳслар 20 ноябрга белгиланган.