Финтеч компанияси Alif Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш учун 50 миллион долларлик ислом облигациялари чиқаришни режалаштирмоқда, деб хабар берди Central Charts.
Alif йиғилган маблағни Ўзбекистондаги шуъба корхонаси – Alif Молия фаолиятини юритиш учун ишлатади.
2019 йил яратилган Alif Moliya ҳозирда Ўзбекистон Республикасида POS кредитлаш бозоридаги улушнинг 35 фоиздан ортиғини таъминламоқда.
“Биз ҳозирда бу саёҳатнинг бошида турибмиз – бу ҳаяжонли саёҳат ва мен Ўзбекистонда молиявий хизматлар инқилобига раҳбарлик қилиш имкониятини интиқлик билан кутаман, – деди “Alif Uzbekistan” бош директори Нуриддин Лафизов.
Jefferson Capital ислом облигацияларини чиқариш бўйича маслаҳатчи, CBH Bank эса етакчи андеррайтер сифатида ишлайди. Қимматли қоғозларнинг даромадлилиги йилига 12-14% бўлиши кутилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!