Yangiliklar

БМТ агентлиги Ғазода гуманитар ёрдам талон-тарож қилинганини тасдиқлади

БМТ агентлиги Ғазода гуманитар ёрдам талон-тарож қилинганини тасдиқлади

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказилишида “деярли жамоат тартибининг йўқлиги”ни айтди.

BBC ташкилотнинг алоқа бўйича директори Жулиет Тумадан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган, гўёки ҲАМАС аъзоларининг ёрдам юк машиналарини талон-тарож қилаётгани акс этган видеолар ҳақида сўради.

“Омборларимиз бузиб кирилганда ва товарлар олиб кетилганда биз бир нечта воқеаларни бошдан кечирдик, албатта, жуда ачинарли”, – дея жавоб берди UNRWA вакили.