Jahon

Колумбияда Пабло Эскобарнинг махфий музейига босқин уюштирилган

Колумбияда Пабло Эскобарнинг махфий музейига босқин уюштирилган

«Шпишель» нашрининг ёзишича, Уйда машҳур наркобароннинг расмлари, фотосуратлари ва ҳайкалчалари бўлган. Музей жойлашган жой эса 1993 йилдан бери номаълум бўлган.

Маҳаллий прокуратура бинони муҳрлаб, барча ашёларни мусодара қилган. Экспонатларнинг нархи тахминан 12 миллиард песога (271 миллион рублдан ортиқ) баҳоланмоқда. Мулк Эскобар томонидан 1980 ва 1990 йилларда Меделлин картелининг раҳбари сифатида ишлаб топган пулига сотиб олинган.

Нашрнинг ёзишича, бу уйда Пабло Эскобарнинг укаси Роберто Эскобар яшаган. У давлат томонидан жавобгарликка тортилмаслиги учун мулк ҳозирги эгасига ўтишига ишонч ҳосил қилган.