Шимолий Корея бутун дунё бўйлаб, жумладан, Испания, Гонконг ва бир қанча Африка мамлакатларидаги ўндан ортиқ элчихоналарини ёпади. Бу ҳақда NBC News хабар бермоқда.
Бу қарор
Пхеньяннинг 25 фоиз дипломатик ваколатхоналари ёпилишига олиб келиши мумкин. Қайд этилишича, Шимолий Корея дипломатик ваколатхоналарининг ёпилишига халқаро санкциялар, Пхеняннинг глобал ҳамкорликдан воз кечиш тенденцияси ва Шимолий Корея иқтисодиётининг заифлашуви сабаб бўлмоқда.
Кореялараро масалаларни ҳал қилувчи Жанубий Корея Бирлашма вазирлиги Шимолий Кореянинг валюта тушум бизнеси санкциялар туфайли “тўхтаб қолгани” ва бу элчихоналарни сақлашни давом эттиришни қийинлаштирганини таъкидлади. “Бу Шимолий Кореядаги оғир иқтисодий вазиятни кўрсатиши мумкин, бу ерда анъанавий дўст давлатлар билан ҳатто минимал дипломатик муносабатларни сақлаб қолиш қийин”, — деди вазирлик.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!