11 ноябрь, шанба куни Лондонда Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойиш бўлиб ўтади, деб хабар берди Каzinform.
Бу сафарги норозилик қурбонларни хотирлаш кунига – Биринчи жаҳон урушидаги жанговар ҳаракатларга чек қўйган Компьен сулҳ битими имзоланган кунга тўғри келди.
Лондон полицияси бош вазир, ички ишлар вазири ва уруш ёдгорликлари таҳқирланиши ва тартибсизликлар бошланиши мумкинлигидан қўрққан бир қатор британиялик сиёсатчиларнинг чақириқларига қарамай, юришни тақиқламади.
Ташкилотчиларнинг айтишича, намойиш марказий уруш ёдгорликларидан узоқда бўлиб ўтади ва 11:00 дан кейин бошланади, мамлакат миллий сукут сақлаш дақиқасини эълон қилади, сиёсатчилар ҳам бу ҳолат бузилишидан қўрқишади.
Тадбир Гайд-паркдан бошланиб, АҚШ элчихонаси яқинида тугайди. Намойишда 70 мингдан ортиқ одам иштирок этиши кутилмоқда. Бир қатор ўта ўнг гуруҳлар ўз тарафдорларини шанба куни қарши намойишга чиқишга чақирди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!