Jahon, Yangiliklar

Европа катта уруш ўчоғига айланиши мумкин

Европа катта уруш ўчоғига айланиши мумкин

Украина можаросининг кучайиши ва Россияга қарши санкциялар туфайли юзага келган энергетика инқирози Европада фуқаролар урушига олиб келиши мумкин, дейди The American Conservative газетаси шарҳловчиси Ласло Бернат Веспреми.

Европанинг энг ривожланган мамлакатларида энергия нархининг юқорилиги сабабли қишда фуқаролар низолари, жумладан, кўча намойишлари ва норозиликлар хавфи ортиб бормоқда.

Муаллифнинг фикрича, қишда «Европа олов ичида» бўладими йўқми аниқ башорат қилиб бўлмайди. Бироқ оммавий норозилик намойишлари ва фуқаролик тартибсизликлари, айниқса, Европа Иттифоқининг айрим мамлакатларида аллақачон бошланганини ҳисобга олсак, кўнгилсизликлар муқаррар кўринади.

Бу огоҳлантиришлар сўнгги ўн йилликда Ғарбий Европанинг ижтимоий парчаланишига эътибор бермаганлар учун кутилмаган ҳол бўлиши мумкин.

Ўтган даврда у яшаш нархининг жиддий ошиши, оммавий миграция ва коронавирус пандемияси даврида карантин билан якунланган бир қатор ижтимоий инқирозларни бошдан кечирди. Энергиясиз қиш европаликлар паймонасини тўлдиришдаги сўнгги томчи бўлиши мумкин.