Лиз Трасс Тори партияси раҳбарилигидан истеъфога чиққанини эълон қилди. У ўзининг ўрнига бошқа раҳбар сайланмагунига қадар Бош вазир лавозимида ишлашда давом этади. Консерватив партиянинг янги етакчисини сайлаш бир ҳафта ичида ўтказилиши кутилмоқда.
Лиз Трасс ҳукумат раҳбари сифатида иш бошлаганига атиги 45 кун бўлган эди.
Аввалроқ ҳукуматнинг икки аъзоси Буюк Британия ички ишлар вазири Суэлла Браверман ҳамда Молия вазири – Молия канцлери – Квази Квартенг ташлаб кетган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!