Польша парламенти аъзолари чоршанба кунги йиғилишни мамлакат шарқида ҳалок бўлганлар хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаган ҳолда бошлади. Аввал хабар берганимиздек, Прзеводув қишлоғи яқинида ракетанинг қулаши икки кишининг ҳаётига зомин бўлган эди.
Варшава ва НАТО бу Россия эмас, деган дастлаб тахминларини эълон қилди. Улар балки курсдан четга чиққан Украина зенит ракетаси деган хулосага келишди.
Киев ҳамон фожиага алоқаси йўқлигини таъкидламоқда. Президент Зеленский кеча Россияни НАТО ҳудудига ҳарбий ҳаракатлар тарқатаётганликда айблади.
Украина Президенти кечки ҳисоботларни шахсан унинг ўзига беришларига шубҳа қилмаслигини таъкидлади. Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонидан тортиб бош қўмондон Залужнийгача унга бор вазиятни билдиради. Зеленский, бу зарба ҳам, ракета ҳам Украинага тегишли эмаслигига ишонч билдирди.
Варшава ҳам, Москва ҳам элчиларни «гиламга» чақирди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги чоршанбага ўтар кечаси янграган «Россияга қарши ҳужумлар» учун Польша томонини узр сўрашга чақирди.
Аммо Ғарб агар ракета Украинаники бўлса, Киевни айбламаслигини ва бу ҳодисани Россиянинг Украинани ўққа тутишининг бевосита оқибати, деб аташини таъкидламоқда.
АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин эса Польшага Украина зенит-ракетаси қулагани ҳақидаги дастлабки хулосаларга зид бўлган бошқа далил топилмаганидан афсусда эканликларини билдирди. Лекин якуний хулоса қандай бўлишидан қатъий назар, бутун дунё бу ҳодисага Россия жавобгар эканини билишини қўшимча қилди.
Тергов ҳали ҳам давом этмоқда, бироқ ҳозиргача Ғарб воқеани «фожиали бахтсиз ҳодиса», деб атади. Шунингдек, буни«НАТОга ҳужум» деб ҳисобламаликлари билдирилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!