Амирликларга сайёҳларни жалб қилиш учун Марказий Осиёдан чартерлар ишга туширилади. Бу ҳақда Европа ва Марказий Осиёдан БААга парвозларни йўлга қўйган ADNEC Group Tourism 365 туризм бўлими хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бундай рейслар йўловчи ташиш ҳажмини ошириш ва ADNEC Group компаниясининг минтақадаги туризм соҳасидаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган. 2023 йилда Бирлашган Араб Амирликларида туризмдан тушган даромадлар миллий иқтисодиёт умумий даромадларининг қарийб 10 фоизини ташкил қилиши кутилмоқда. Чартер рейслари талаб юқори бўлган бозорларга мўлжалланган ва бу хизматдан юз минглаб саёҳатчилар фойдаланиши мумкин.
«Бизнинг стратегик мақсадимиз БАА туризм секторининг ушбу соҳа таклифлари ва имкониятларини кенгайтириш орқали миллий иқтисодиётнинг ўсишига қўшган ҳиссасини оширишдир», деди ADNEC Group бошқарувчи директори ва бош директори Хумайд Матар Аль Дахери.
Абу-Даби учун истиқболли сайёҳлик йўналишлари қаторига Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Беларус ва Тожикистон киради.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!