Tahlil

Хотира пасайиши, ижодкорликнинг йўқолиши ва эътиборсизлик. Барчасига сабабчи — уйқу

Хотира пасайиши, ижодкорликнинг йўқолиши ва эътиборсизлик. Барчасига сабабчи — уйқу
Фото: «Quizizz»

Уйқу инсон физиологиясида ажралмас аҳамият касб этувчи табиий жараён ҳисобланади. Етарли миқдорда ухламаслик ҳам, жуда кўп ухлаш ҳам саломатликка зарар етказади.

Энг омадли одамларнинг қанча вақт ухлашига қизиқиб кўрганмисиз?

  • Илон Маск «Tesla» ва «Space Х» компаниялари асосчиси: 6 соат;
  • Тим Кук «Apple» компаниясининг бош директори: 7 соат;
  • Бил Гейтс «Microsoft» асосчиси: 7 соат;
  • Жек Дорси «Twitter»нинг асосчиси: 7 соат.

Уларнинг кўпчилиги ҳозир омад калити деб қараладиган камуйқуга муккасидан кетмаганини кўриш мумкин. Аслида уйқунинг ижодий фаолиятга таъсири борми?

Етарлича ухламаган одам нафақат ўзини ҳолсиз ҳис қилади, балки бу миянинг иккала томонининг ишлашига таъсир қилади. Инсоннинг ўнг мияси тасаввур қилиш ва креатив ғояларни шакллантиради. Чап мия кўпроқ интизомли ва қоидаларга амал қилади.

Тўғри, ўнг мия чап мияга қараганда кўпроқ ижодий бўлсада, иккала томон ҳам ижодий жараёнга ҳисса қўшади. Яхшироқ уйқу мияда алоқаларни ўрнатишга ва муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради, ижодий жараённи кучайтиради.

Уйқу пайтида мия билан нима содир бўлади?

Тушсиз уйқу (тез бўлмаган кўз ҳаракатли). Бу даврда уйқунинг уч босқичидан ўтилади. Ҳар бир босқич онг ва танани чуқур уйқуга тайёрлайди.

Биринчи босқичда юрак уриши, нафас олиш ва кўз ҳаракатлари секинлаша бошлайди. Мушаклар бўшашишни бошлайди. Вақти-вақти билан сиқилиш ҳисси пайдо бўлиши мумкин. Мия тўлқинлари кундузги фаолиятдан секинлаша бошлайди.

Иккинчи босқич — енгил уйқу. Юрак уриши ва нафас олиш секинлашишда давом этади. Мушаклар янада бўшашади ва кўз ҳаракати тўхтайди. Тана ҳарорати бир неча даражага тушади.

Учинчи босқичда чуқур, секин уйқуга кетилади. Юрак уриши ва нафас олиш тезлиги энг паст даражага тушади. Мушаклар бутунлай бўшашган – бу босқичда одамни уйғотиш қийин бўлиши мумкин. Бу босқич инсоннинг умумий уйқу вақтининг тахминан 20 фоизини ташкил қилади.

РEМ уйқуси. РEМ тез кўз ҳаракатини англатади. РEМ уйқуси пайтида кўзларингиз турли йўналишларда тез ҳаракатланади, лекин миянгизга визуал маълумот юбормайди. Бу уйқу даврининг якуний босқичидир. Ушбу босқичда мия тўлқинларининг фаоллиги ошади, бу деярли уйғониш. Туш РEМ даврида содир бўлади.

Қандай қилиб уйқу ижодий фикрлашни яхшилайди?

Сан-Диегодаги Калифорния университети мутахассислари ушбу масалада тадқиқот ўтказди. Иштирокчилар уч гуруҳга бўлинган – бир гуруҳга дам олишга рухсат берилган, аммо ухламаган. Иккинчи гуруҳга мизғиб олишга рухсат берилади. Учинчи гуруҳга эса тўлиқ уйқуга кетишга рухсат берилди.

Тадқиқотчилар тўйиб ухлаган гуруҳда ижодий фикрлаш қобилиятининг ўсишини аниқладилар. Ушбу иштирокчиларнинг 40 фоизи ижодкорлик тестида ҳам бошқа гуруҳларга қараганда яхшироқ балл олди.

1993 йилда Гарвард тиббиёт мактаби тадқиқот ўтказди, унда иштирокчилар ётишдан олдин ўзларига савол беришлари керак эди. Бир ҳафта давомида ҳар куни иштирокчилар ётишдан олдин бир хил саволни ҳаёлдан ўтказади ва тушларини ёзиб олишади. Ҳафта охирида иштирокчиларнинг ярмидан кўпи муаммо ҳақида туш кўради ва уларнинг тўртдан бир қисми ўз тушлари даврида ечим топди.

Хотирани мустаҳкамлаш

Кун давомида хотиралар миянинг гиппокамп деб аталадиган қисмида сақланади. Чуқур уйқу пайтида мия бу хотираларни олади ва уларни аста-секин узоқ муддатли хотира сифатида кортексга ўтказади. Хотирани мустаҳкамлаш ижодий муаммоларни ҳал қилиш жараёни учун жуда муҳимдир, чунки ижодий ечимлар мавжуд билимларга таянади.

Кўп ухлаганимизда оқилона қарорлар қабул қилиш имкониятига эга бўламиз. Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳар кеча 7 соатдан кўпроқ ухлаган катта ёшли одамларнинг 65 фоизи 7 соатдан кам ухлаганларга қараганда яхшироқ руҳий саломатликка эга.

Етарлича ухлайдиганлар кунни тетиклик ҳисси билан бошлашлари мумкин. Бу одамга ўзини янада бақувват ҳис қилишига ёрдам бериши мумкин. Бу стрессни енгишни осонлаштиради ва қийинроқ вазифаларни бажариш қобилиятини яхшилайди. Кўпроқ ижобий ҳис-туйғуларни бошдан кечириш ижодий фикрларни амалга оширишга туртки бериши мумкин.

Етарлича ухламаслик натижасида, онг ва тана ёшармайди ва кунга тайёр эмас. Бу муаммони ҳал қилиш қобилияти ва фикрлаш жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Аденозин — бу тана ишлаб чиқарадиган метаболит ёки кимёвий моддадир, бу сизни уйқуни ҳис қилишига олиб келади

Кам уйқу натижасида, аденозин тўпланиши давом этади ва уйқучанликка олиб келади. Мия ёшартириш учун етарли вақтга эга бўлмагани сабабли, инсон атрофдаги нарсаларга нисбатан камроқ ҳушёр бўлади ва диққатни жамлашда қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Бу эса вазифаларни бажаришни қийинлаштиради.

Кузатиш ва диққатни жамлай олмаслик

Кўп вазифаларни бажариш ёки мураккаб вазифаларни бажариш кўпроқ энергия ва диққатни талаб қилади – уйқу етишмаслиги иккаласини ҳам камайтиради. Бир вазифага эътиборингизни қаратиш, бир нечта вазифалар ўртасида ҳаракат қилиш ва мураккаб вазифаларни оптимал тарзда бажариш сизга қийинроқ бўлиб қолади.

Цингапур Дюк-Миллий университети томонидан олиб борилган сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, уйқусиз одам қанча кўп вазифаларни бажарса, шунча кўп хатоларга йўл қўяди. Ушбу тадқиқот ҳафтада 40 соат ишлайдиган, 8 соатдан кам уйқу билан ишлайдиган одамларни акс эттиради.

Кўпроқ хатолар

Ёмон уйқу эътиборни йўқотишга олиб келиши мумкин. Сизда эътибор йўқлиги сабабли, сиз қабул қилган қарорлар таъсир қилади. Уйқусиз одамлар, тўлиқ тунги дам олганларга қараганда икки баравар кўп хато қилишлари мумкин.

Шу сабаб кўпроқ вақт тежаш билан яхши натижага эришиш учун уйқу вақтини қисқартиришдан аввал у сабаб бўлиши мумкин бўлган хатоларга ҳам кўз югуртириб қўйиш керак.

Мақола муаллифи: Дилбар Примова