O‘zbekiston, Yangiliklar

Хоразмда 4200 долларни ноқонуний сотган шахс ушланди

Хоразмда 4200 долларни ноқонуний сотган шахс ушланди
Фото: Бош прокуратура департаменти ахборот хизмати

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Янгибозор тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Боғот тумани деҳқон бозори атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Х.О. фуқаро М.га 4200 АҚШ долларини 46,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, шаҳар деҳқон бозори атрофида валюта айирбошлаш билан шуғалланиб келган (муқаддам ЖКнинг 177-моддаси билан судланган) А.Р. фуқаро Р.га 3 550 АҚШ долларини 39,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳар савдо мажмуаси атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланган (муқаддам ЖКнинг 177-моддаси билан судланган) У.Я. фуқаро Д.га 220 минг  Россия рублини 38,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.