Тошкент шаҳрида 9 октябрь куни «авария» содир бўлди. Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси соат 20:30 да Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси 79-уй қаршисида содир бўлган.
Унда ҳайдовчилар:
- 1981 йилда туғилган В.Ш. бошқарувидаги «Nexia-3»;
- 1992 йилда туғилган Р.М. бошқарувидаги «BMW»;
- 1992 йилда туғилган Т.И. бошқарувидаги «Nexia-3»;
- 1999 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги «Lacetti» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида «Nexia-3» ҳайдовчиси ва йўловчиси олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган. ЙҲХБ вафот этганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!