Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида 3 октябрь кунидан 4 октябрь кунига ўтар кечаси 43 ёшли С.С. ҳовлидаги дарахтга ўзини осиб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Қайд этилишича, С.С.нинг ўз жонига қасд қилгани сабабларини аниқлаш мақсадида унинг турмуш ўртоғи, оила аъзолари, қўни-қўшни ва маҳалладагилардан тушунтириш хати олинган, тегишли ташкилотларга сўров хатлари юборилган, хизмат текшируви тайинланган.
Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани прокуратураси томонидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Навоий шаҳридаги 4-сон жазони ижро этиш колониясида 7 октябрь куни маҳкум ўзини осиб қўйганди. М.О. соат тахминан 01:35 да колония интизомий бўлинмасининг 2-ҳужрасида ўзининг кийимидан арқон ясаб, ётиш учун мўлжалланган ўрин жойидаги кровать темирига ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!