«Яшил макон» доирасида йил якунига қадар 75 миллион дона ва 2023 йил баҳор ойларида яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш вазифаси қўйилди.
2021 йилги тажрибадан келиб чиқиб, 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинади.
Аҳоли хонадонларида ва дала четларида кўпроқ мевали дарахтлар ва сабзавот экишни фаол тарғиб қилиши кераклиги таъкидланди.
«Дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозим», — деди Президент.
Вилоят ҳокимларига кам таъминланган 500 минг хонадонга куз мавсумида 10 тупдан мевали дарахтлар кўчатини бепул тарқатиш топширилди. Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ҳисоботи ва таклифлари эшитилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!