Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги туғуруқхонада 15 октябрга ўтар кечаси чироқ ўчиб қолди. Бу ҳақда Telegramʼдаги «Отабек Артиков» каналида хабар берилди.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълум қилишича, туғуруқхонада 14 октябрь куни соат 19:46 да электр таъминотида узилиш бўлган. Дарҳол электр таъминоти корхонасига мурожаат қилинган.
Аниқланишича, Қарши шаҳридаги Марказий нимстанциясидан чиқувчи 2 та фидерда аварияли узилиш қайд этилган. Электр таъминоти қисқа муддатда қайта тикланган. Бир соат ичида худди шундай ҳолат яна такрорланган. Носозлик яна тезда бартараф этилган.
«Туғуруқ комплексида муқобил электр таъминоти ускуналари мавжуд. Электр таъминоти корхонаси мутасаддилари таъминот қўшимча линия орқали тезда тикланиши ҳақида хабар берганлиги сабабли генератордан фойдаланишга эҳтиёж бўлмаган. Қисқа муддатли узилишлар пайтида муассасада вазият назорат остида бўлган», — дейилади муносабатда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!