Бу ҳақда Миллий мудофаа вазирлиги баёнот берди.
Сурия шимолидаги Фират қалқони, Зайтун новдаси ва Тинчлик булоғи ҳудудларига ҳужум қилишга тайёргарлик кўраётган 6 нафар PKK/YPG террористи зарарсизлантирилди.
«Биз террорчиларни хиёнаткор амбицияларига етмасдан туриб зарарсизлантиришда давом этамиз», — дейилади вазирликнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Аввалроқ, Ироқ шимолидан қочган 3 нафар PKK террористи Ширнакдаги чегара постига таслим бўлганди.
Миллий Мудофаа Вазирлиги томонидан берилган баёнотга кўра, PKK террористлари аниқланган амалиётлар натижасида таслим бўлишда давом этмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!