Ҳиндистоннинг шимолидаги Uttar Pradesh штатидаги шаҳар аҳолисига айрим ит зотларини боқиш таъқиқланди. Бунга сабаб ушбу турдаги итларнинг аҳолига ҳужумлари кечкин ортиб кетган.
Маълум қилинишича, Ғозиобод шаҳрида фуқаролик органи томонидан маҳаллий аҳолига Biggest Pit Bull, Rottweiler ва Dogo Argentino зотли итларни уйда асраш тавсия этилмайди ва бунга амал қилмаганлар жавобгарликка тортилади.
Фуқаролик органи уй ҳайвонлари эгалари учун 1 ноябрдан бошлаб амалга ошириладиган қонуний ўзгаришлар маълум қилинди. Унга кўра, ит боқаётган аҳоли вакиллари эндиликда итлар учун лицензия олишлари керак. Бундан ташқари ҳеч бир оилага бир нечта итларни сақлашга рухсат берилмайди.
Ғозиобод муниципал корпорацияси маслаҳатчиси Санжай Сингхнинг PTI ахборот агентлигига берган интервьюсида юқорида номи тилга олинган уч турдаги итларни боқиш учун ҳеч қандай лицензия берилмаслигини маълум қилди:
«Агар кимдир улардан бирини сотиб олса, у жавобгарликка тортилади», деб таъкидлади у.
Ит зотларини тақиқлаш таклифи Санжай Сингх томонидан киритилган ва фуқаролик органи томонидан қабул қилинган.
Янги кўрсатмаларда айтилишича, кўп қаватли турар-жой биноларида яшовчилар итларини сайрга олиб чиқишда алоҳида хизмат кўрсатиш лифтларидан фойдаланишлари ва жамоат жойларида уларнинг тумшуғини боғлаб юришлари керак.
Фармон шаҳардаги бир нечта турар-жой мавзелари ва турар-жой мажмуаларида итларнинг одамларга ҳужуми ҳолатлари кўпаяётган бир пайтда қабул қилинди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!