Yangiliklar

Бақоев шогирдларининг омадсизликлари давом этмоқда

Бақоев шогирдларининг омадсизликлари давом этмоқда

Кеча старт берилган Ўзбекистон Суперлигасининг 22-тур ўйинлари бугун давом эттирилди.

Жиззахнинг “Суғдиёна” клуби ўз майдонида яна омадсизликка учради. ОФК кубогининг ярим финалчилари бу гал Суперлига қолиш учун кураш олиб бораётган “Сурхон” жамоасига кичик ҳисобда имкониятни бой беришди.

Учрашувнинг илк дақиқаларида меҳмонлар томонидан киритилган гол баҳс якунига қадар ягоналигини сақлаб қолди. Шу тариқа жиззахликлар мағлубиятга қарамасдан, жадвалда 5-ўринни сақлаб қолган бўлса, сурхондарёликлар ғалаба туфайли хавфли зонадан чиқиб кетишга муваффақ бўлишди.

22-турнинг сўнги ўйинлари эртага бўлиб ўтади ва унда “Қизилқум” Навоийда “Насаф” билан беллашса, пойтахтнинг “Бунёдкор” клуби АГМКни синовдан ўтказади.