Ўзбекистон Суперлигаси 22-туридан ўрин олган «Пахтакор» – «Қўқон-1912» учрашуви ниҳоясига етди. Унда майдон эгалари 5:2 ҳисобида зафар қучди.
Ўзбекистон Суперлигаси 22-туридан ўрин олган «Пахтакор» – «Қўқон-1912» учрашуви ниҳоясига етди. Унда майдон эгалари 5:2 ҳисобида зафар қучди.
«Шерлар» сафида Драган Черан тошкентликлар сафидаги илк покерини расмийлаштирди, Сардор Собирхўжаев бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу голларга қўқонликлар Жавоҳир Сидиқов ҳамда Ойбек Рустамовнинг аниқ зарбалари эвазига жавоб қайтарди.
Шу тариқа, Шацких шогирдлари очколари сонини 42 тага етказган ҳолда, онлайн жадвалда пешқадам «Насаф» билан тенглашиб олди. 13-поғонадаги «шунқорлар» 18 очко жамғарган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!