Yangiliklar

Сурхондарёда тўй кортежида танасини машина ойнасидан чиқариб ҳаракатланганларга чора кўрилди (видео)

Сурхондарёда тўй кортежида танасини машина ойнасидан чиқариб ҳаракатланганларга чора кўрилди (видео)

Сурхондарё вилояти Денов туманида тўй кортежида танасини машина ойнасидан чиқариб ҳаракатланганларга чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳолат Денов туманида 8 октябрь куни ўтказилган тўйларнинг бирида содир бўлган. Мазкур ҳаракатларни амалга оширган қоидабузарлардан бири бу фақатгина қизиқиш ортидан қилинган эканини таъкидлади. Машина ойнасидан танасини чиқариб ҳаракатланганлар орасида вояга етмаганлар ҳам бўлган. Кортежда бўлган ўнга яқин машиналар қарама-қарши йўналишга чиқиб, бошқа машина ҳайдовчиларига ноқулайликлар туғдирган.

«Қонун-қоида бузганимни тан оламан. Сизларга бундай қилишна тавсия қилмайман. Машина жарима майдончасида турибди», — дейди йигитлардан бири.

Ҳолат юзасидан Денов тумани Ички ишлар бошқармаси томонидан ушбу шахсларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий иш қўзғатилди.