Бугун, 21 октябрь куни Туркманистон Президентининг қароргоҳи – “Оғузхон” сарой мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Презтдент матбуот хизмати хабарига кўра, Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради.
Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов биргаликда суратга тушдилар.
Маросимда расмий делегациялар аъзолари иштирок этди.
Айни дақиқаларда давлат раҳбарлари тор доирада музокара ўтказмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!