O‘zbekiston, Yangiliklar

Ўзбекистонга Нобел лауреати келмоқда

Ўзбекистонга Нобел лауреати келмоқда

Жорий йилнинг 24-27 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида В Халқаро Нобел фестивали ўтказилади. Бу ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев маълум қилди.

Фестивалда 2007-йилги Нобел мукофоти совриндори, БМТ бош котибининг Иқлим ўзгариши масалалари бўйича маслаҳатчиси Рае Квон Чунг иштирок этади.

Шунингдек, фестивалга “Бутунжаҳон йил ўқитувчиси – 2021” халқаро танлови ғолиби, Америкадаги Ланглей Парк халқаро мактаби ўқитувчиси Кеиша Торп ҳам ташриф буюради.

“Планетамизнинг интелектуаллари билан учрашиш истагида бўлган барча илм ихлосмандларини 26 октябрь куни Ёшлар ижод саройига таклиф этамиз! Фестивалга кириш соат 12:30 да тўхтатилади”, деб ёзади Алишер Саъдуллаев ўзнинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида.