Jahon, Yangiliklar

Европаликлар яна бир маҳсулот тақчиллигига дуч келмоқда

Европаликлар яна бир маҳсулот тақчиллигига дуч келмоқда

Европаликлар дизель ёқилғисининг кескин танқислигидан хавотирга тушмоқда. Чунки Европа Иттифоқи мунтазам равишда Россия нефтини импорт қилишдан бош тортяпти. Ваҳоланки, дизель ёқилғисининг муҳим қисми ушбу мамлакатда ишлиб чиқарилар эди.

Қудратли нефтни қайта ишлаш саноатига эга бўлган Нидерландия қўшниларига ёрдам қилишга ваъда бермоқда.

VEMOBIN директори Эрик Клостер ушбу ҳолат Голландия учун таҳдид эмаслигини таъкидлади. Қайд этилишича, у ерда аҳвол жуда ҳам яхши. Сабаби мамлакатда дезель истеъмол қилганидан 3-4 баравар кўп ишлаб чиқарилади. Клостернинг сўзларига кўра, Европада вазият ташвишланишга арзийди. Чунки захиралар пасайиб бормоқда. Бу келгусида дизель ёқилғиси импортининг камайишига ва тақчилликнинг ошишига олиб келади.

Зеро, Европадаги кўплаб ёқилғи қуйиш шохобчаларида дизель аллақачон бензин нархидан қимматроқ сотилмоқда. Тўғри, Европада бир неча йилдан буён дизелда юрувчи енгил автомобиллар сонини тез суръатлар билан камайтириб бориляпти. Аммо дизель ёқилғисидан транспорт компаниялари фаол фойдаланилади. Шу сабабли ёқилғи нархининг ошиши деярли барча бошқа маҳсулот ва хизматларда ўз аксини топмоқда.

BP Netherlands бош директори Карен де Лахудер мамлакат хомашёнинг учдан бир қисмини Россиядан сотиб олган. Лекин февраль ойи охирида Украина билан юзага келган кескин вазият сабабли ҳамкорлик дарҳол тўхтатилган.

Дунёдаги энг йирик портлардан бирининг ёнида жойлашган Роттердамдаги нефтни қайта ишлаш заводи тезда рус нефтининг ўрнини боса олди ва ишлаб чиқариш жараёнига деярли таъсир кўрсатмади. Лекин ҳамма Европа компанияларида бундай имконият мавжуд эмас.