Турар-жойлар қурилишида қарийб 15,3 трлн. сўм инвестициялар ўзлаштирилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар тарқатди.
Маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида турар-жой қурилишида жами 15,3 трлн. сўм инвестициялар ўзлаштирилган.
Турар-жойлар қурилишида ўзлаштирилган жами инвестициялар ҳажмида:
— республика буджети маблағлари ҳисобидан – 104,7 млрд. сўм
— корхона ва ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан – 37,1 млрд. сўм
— аҳоли маблағлари ҳисобидан – 13,4 трлн. сўм
— бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан – 1,8 трлн. сўм.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!