O‘zbekiston, Yangiliklar

Пойтахтда 4 автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Пойтахтда 4 автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Кеча, 1 ноябрь куни Тошкент шаҳрида тўртта автомобиль иштирокида даҳшатли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, 1 ноябрь куни соат 17:15 ларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Бунёдкор шох кўчаси 6-а уй ёнида 47 ёшли Lacetti ҳайдовчиси Б.К. машина бошқарувини йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган 31 ёшли А.У.га тегишли Spark автомобилига бориб урилган.

Оқибатда Spark ўзидан олдинда тўхтаб турган 45 ёшли А.К.га тегишли Cobalt машинасига бориб урилган. Мазкур Cobalt эса қаршисидаги 36 ёшли У.Х.га тегишли Lacetti билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Ҳодиса оқибатида Lacetti ҳайдовчиси Б.К. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.