O‘zbekiston, Yangiliklar

Самарқанд халқаро аэропорти 4 кунга ёпилади

Самарқанд халқаро аэропорти 4 кунга ёпилади

Самарқанд халқаро аэропорти қисқа муддатга ишламайди. Бу ҳақда AviaAlertsUZ телеграм канали хабар қилди.

Унда айтилишича, 8 ноябрдан 12 ноябрга қадар техник сабабларга кўра аэропорт ёпилади.

Маълумот учун, жорий йилнинг 11-12 ноябр кунлари Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади. Ташкилотга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо. Венгрия ва Туркманистон кузатувчи мақомига эга.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд аэропорти Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилиши муносабати билан 14-16 сентябр кунлари ҳам ёпилган эди.