Jahon, Yangiliklar

Болқон ярим ороли давлатлари ЕИ таркибига кирмоқчими?

Болқон ярим ороли давлатлари ЕИ таркибига кирмоқчими?

Берлинда Болқон ярим ороли давлатларининг Европа Иттифоқига интеграциялашуви ташаббуси ҳисобланган «Болқон» саммити очилди. Унинг доирасида Европа расмийлари ва Европа Иттифоқининг қатор давлатлари вакиллари Сербия, Косово, Босния ва Герцеговина, Черногория, Шимолий Македония ҳамда Албания раҳбарлари билан учрашади.

Германия канцлери Олаф Шольц Европанинг умумий сиёсати Украинадаги уруш даврида айниқса муҳим эканини таъкидлади.

Федератив Республика канцлерига кўра, Ғарбий Болқон фуқаролари Германия ва Берлин жараёнини қўллаб-қувватлашда давом этишига ишонишлари мумкин. Фақат биргаликда янада суверен Европа Иттифоқи йўлида ҳаракат қилиш ва фақат бир куч бўлиб Европа қадриятлари ва қонун устуворлигини ҳимоя қилиш имконияти мавжуд. Энг муҳими, қитъада ва дунё олдида турган улкан қийинчиликларни енгиб чиқа олишнинг ягона йўли ҳам биргаликда ҳаракат қилмоқликдир.

Берлин саммити иштирокчилари дипломлар, касбий малака ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимлар имзоланади. Бу орқали трансчегаравий саёҳатни осонлаштириши кутилмоқда.

Учрашувнинг яна бир мавзуси Европадаги энергия инқирозига ечим топишга қаратилади.