O‘zbekiston, Yangiliklar

Зураб Пололикашвили расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Зураб Пололикашвили расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Бугун, 4 ноябрь куни БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош котиби Зураб Пололикашвили расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизсати хабар бермоқда.

Юқори мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ва бир қатор расмийлар кутиб олди.

Маълум қилинишича, бугун кейинги йили Ўзбекистонда ташкил этиладиган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясини ташкилий масалалари кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, UNWTO Бош ассамблеяси икки йилда бир марта ўтказилувчи энг муҳим туристик форум бўлиб, бундай юқори даражадаги тадбир, яъни БМТ оиласига кирувчи ташкилотлар Бош ассамблеясининг Ўзбекистонда ўтказилиши биринчи тарихий ҳодисадир.