Jahon, Yangiliklar

Донецк ҳамон снарядлар қуршовида

Донецк ҳамон снарядлар қуршовида

Украина қўшинлари Донецкнинг Куйбишев туманига 152 мм калибрли 10 та снаряд туширди. Бу ҳақида Украина ҳарбий жиноятлари билан боғлиқ масалаларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бирлашган маркази қошидаги КХДР ваколатхонаси хабар қилди.

Украина қуролли тузилмаларидан ёнғин қайд этилган вақтларни эълон қилди. Унга кўра, соат 15:30 – Нетайлово аҳоли пункти – Донецк шаҳри Куйбишев ҳудудига 152 миллиметр калибрли учта снаряд отилди. Соат 16:40 да яна 4 та ана шундай снаряд портлади. Охирга 3 та портлаш соат 17:05 да қайд этилди.

Портлашлар натижасида юзага келган зарар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.