Jahon, Yangiliklar

Суриядаги кимёвий қурол масаласи сиёсий тус олмоқда

Суриядаги кимёвий қурол масаласи сиёсий тус олмоқда

Эрон элчиси БМТ Хавфсизлик Кенгашининг «Яқин Шарқдаги вазият: Суриядаги кимёвий қуроллар» мавзусидаги йиғилишида нутқ сўзлади. Бу ҳақида ИРНА ахборот агентлиги хабар қилди.

Элчига кўра, Суриядаги кимёвий қуроллар мавзусида ҳар ойлик йиғилишларни натижасиз ва бурилиш нуқталарисиз ўтказиш масаланинг сиёсий тус олишига нисбатан шубҳани кучайтиради. Шунингдек, Сурияга қарши айбловларни такрорланишига олиб келади.

Эронлик дипломат Сурия томонидан Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти бош директорига қуролларни йўқ қилиш тафсилотлари ҳақида ойлик ҳисоботларнинг тақдим этилишини юксак баҳолади.

Эрон яна бир бор кимёвий қуролни ҳар ким, ҳар қандай жойда ва ҳар қандай шароитда фойдаланишини халқаро ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилиши сифатида кескин қоралади.

Элчининг сўзларига кўра, кимёвий қурол қўлланиши билан боғлиқ ҳар қандай тергов холис, профессионал, ишончли ва объектив бўлиши ҳамда КҚТТ конвенцияси талаблари ва тартиб-қоидаларига тўлиқ мос келиши керак.

Иравани таъкидлаганидек, Конвенцияни қўллашни сиёсийлаштириш ва КҚТТдан сиёсий мақсадларда фойдаланиш ҳам Ташкилот, ҳам Конвенциянинг ишончлилигига таҳдид солади. Хусусан, Сурия 2013 йилда конвенцияга ихтиёрий равишда қўшилди ва ўзининг қурол-яроғ арсеналини, шунингдек, бундай қуролларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган иншоотларни демонтаж қилди. Элчи, шунингдек, томонлар ўртасида мулоқот ва маслаҳатлашувларни рағбатлантириш орқали Сурия Араб Республикасининг КҚТТ билан ҳамкорлигини тан олиш кераклигини таъкидлади