Jahon, Yangiliklar

Google ўзини ўзи дастурлаштирадиган роботни намойиш этди

Google ўзини ўзи дастурлаштирадиган роботни намойиш этди

Google табиий нутқни идрок этувчи ва ўзи машина кодини яратувчи роботни тақдим этди. Code as Policies (CaP) лойиҳаси Google Pathways Language Model (PaLM) сунъий интеллект алгоритмига асосланган бўлиб, у табиий тилдаги буйруқларни бажариладиган кодга айлантиради.

Тизим буйруқлар мисоллари ва шарҳлар билан кодлар бўйича ўқитилди. Робот энди янги буйруқларни олаётганда, «автоном тарзда API қўнғироқларини қайта тарқатувчи, янги функцияларни синтезловчи ва ишлаётган вақтда янги ҳаракатларни бошлаш учун қайта алоқа занжирларини яратувчи янги код яратиши» мумкин.

CaP арифметик амалларни ҳам бажаради ва маълум тилларнинг мантиғидан фойдаланади. Масалан, Python учун «if/else» и «for/while» цикллари ёки қўшимча функцияларни амалга ошириш учун учинчи томон базасини улайди. Шунингдек, у «тезроқ» ва «чапга» каби ноаниқ буйруқларни шарҳлаб, уларни вазифани бажариш учун аниқ кўрсаткичларга айлантира олади. Ушбу ёндашувнинг марказий қисми тил моделларини янги хусусиятларни рекурсив равишда аниқлашга, вақт ўтиши билан ўз кутубхоналарини тўплашга ва мустақил равишда динамик кодлар базасини яратишга ундайдиган иерархик код ишлаб чиқаришдир.

Яратилган код орқали API амалларни бажариши, учинчи томон базасини чақириши ёки иш вақтида янги функцияларни ёзишга имкон бериши мумкин.

Бироқ тил модели баъзи чекловларни назарда тутади: масалан, робот буйруқдаги нуқтани кўрмаса, муваффақиятсизликка учрайди ва баъзида у номаълум параметрлар билан ишлашга ҳаракат қилади. Унда бир неча ўнлаб параметрларга эга операциялар мавжуд эмас. Шу боис ҳали мураккаб ҳаракатлар кетма-кетлигини бажара олмайди.