O‘zbekiston, Yangiliklar

Заҳар тарқатиб, пул қилаётганлар ушланди

Заҳар тарқатиб, пул қилаётганлар ушланди

Андижонда психотроп дори воситаларининг савдоси билан шуғулланиб келаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақида вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари савдоси билан шуғулланувчи шахслар ушланди.

Хусусан, ўтказилган тадбир давомида фуқаролар “А.Г” ва “Р.А”ларнинг яшаш манзили ва ёнидан қиймати 60 млн сўмга тенг бўлган жами 941 дона (756 дона “регапен”ва 185 дона “тропикамид”) кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланди. Топилган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.