Озарбайжон Исроилда элчихонасини, Фаластинда эса дипломатик ваколатхонасини очмоқда. Анадолу нашрининг ёзишича, бу ҳақидаги тегишли қонун лойиҳалари жума куни Озарбайжон Миллий Мажлиси (парламенти) томонидан кўриб чиқилди.
«Озарбайжон Республикасининг Исроил Давлатида (Тел-Авив шаҳрида) элчихонасини ташкил этиш тўғрисида»ги ва «Озарбайжон Республикасининг Фаластин Давлатида (ш. Рамаллаҳ шаҳри)» лойиҳаси парламент аъзолари томонидан маъқулланган.
Муҳим ҳисобланган ҳар икки лойиҳа парламент аъзолари томонидан бир ўқишда қабул қилинди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!