Андижон вилоятида Пробация ҳисобида туриб, жазо ўташдан қасддан бўйин товлаётган 4 нафар шахсга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди. Бу ҳақида вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Андижон шаҳар, Асака, Олтинкўл ва Жалақудуқ туманларида Сайёр судлар ўтказилди. Ушбу туманлар ИИБ Пробация гуруҳлари назоратидаги 20 нафар шахсга инсонпарварлик далолатномалари татбиқ этилиб, жазоларидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Бунда уларнинг тузалиш йўлига ўтгани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлгани ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тайинланган жазодан ўзига тўғри хулоса чиқариб олгани сабаб қилиб олинди.
«Бундан ташқари, жазодан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб келаётган ҳамда суд томонидан белгиланган чекловларга амал қилмасдан, жазо ўташ тартибини мунтазам бузаётган 4 нафар назоратдаги шахсларнинг жазолари оғирроқ турдаги, яъни озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди», деб ёзилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!