Jahon, Yangiliklar

Биринчи сунъий кўз тўрпардасини яратилди

Биринчи сунъий кўз тўрпардасини яратилди

Туғма кўрлар ҳам энди кўра олиши мумкин. Олимлар «мини кўзлар» пробиркаси ёрдамида кўрликни даволаш йўлини топдилар. Тадқиқот давомида олимлар дунёдаги биринчи сунъий кўз тўрпардасини яратишди.

«Пробиркада ўсган кўзлар» илмий фантастика каби кўриниши мумкин, аммо олимлар кўрликни даволашда ҳақиқатан ҳам ютуққа эришаётган кўринади. Тахминларга кўра, дунёдаги биринчи сунъий тўр парда кўрликнинг асосий шаклига қарши курашда ёрдам беради, деб ёзади Daily Mail нашри.

Тадқиқотда Лондон Университет коллежи олимлари инсон танасидаги ҳар қандай ҳужайрани алмаштира оладиган илдиз ҳужайраларини яратиш учун қайта дастурлаштирилгандан сўнг Ашер синдроми билан касалланган ёш беморлардан тери ҳужайраларини олди.

Кейинчалик, тадқиқотчилар 9 ой давомида она қорнидаги чақалоқларда кузатилган жараёнларни лабораторияда симуляция қилишди. Натижада, улар етти турдаги ҳужайраларни нақш ҳосил қилишга эришишди. Улар самарали тарзда мини-тўрпардага айланишди. Шу тарзда олимлар кўз олмасининг атрофида ёруғликни ушлай оладиган юпқа қатламни қайта яратдилар.

Тадқиқот давомида олимлар, ниҳоят, кўр ва карликка олиб келадиган генетик касаллик – Ашер синдроми билан нима содир бўлишини кўришга муваффақ бўлишди. Олимларнинг фикрича, ушбу тадқиқот Мюллер ҳужайралари ретинал дегенерациянинг барча турларида муҳим рол ўйнашининг яна бир далилидир. Тахминларга кўра, бу уларнинг шикастланиши билан боғлиқ – бунинг натижасида улар ёруғликка сезгир ретинал ҳужайраларни тўғри қўллаб-қувватлаш қобилиятини йўқотадилар.

Калифорния университети болалар саломатлиги институтининг ривожланиш биологияси ва генетикаси профессори Жейн Соуденнинг сўзларига кўра, лабораторияда “кичик кўзлар”ни ўстириш ҳақиқатдан ҳам бу соҳадаги ютуқдир. Олимнинг ишончи комилки, кейинги 10 йил ичида бу ирсий кўрликни даволайди.