O‘zbekiston, Yangiliklar

Наманганда 80 метрлик мега лаваш тайёрланди

Наманганда 80 метрлик мега лаваш тайёрланди

Наманган шаҳрининг Давлатобод туманида жойлашган “Афсоналар водийси” тематик паркида 80 метрлик мега лаваш тайёрланди. Бу ҳақда Янги Наманган тумани ҳокимлиги хабар берди.

Туманда Наврўз муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида 80 метрли улкан мега лаваш тайёрланиб, байрам меҳмонларига тақдим этилган.

Мега лаваш 100 дан ортиқ ошпазлар томонидан тайёрланган. Уни тайёрлаш учун 80 кг гўштдан фойдаланилган. Шунингдек, 40 кг помидор ва бодринг, 15 кг қовурилган картошка (чипслар), 20 литр соус ҳамда бошқа маҳсулотлар ишлатилган.

Маълумот учун, бундан аввал Тошкент шаҳрида 31,5 метрли мега лаваш тайёрланган эди.