Терма жамоаларимиз қандайдир муваффақиятсизликка учрайдиган бўлса, мухлисларимиз орасида «эссиз шунча ажратилаётган пуллар» қабилидаги гапларни тез-тез эшитамиз. Ҳамма нарса нисбий, шу сабабдан, ОФК аъзоси бўлган миллий ассоциациялар бюджетларини таққослаб кўрамиз.
1. Саудия Арабистони футбол федерацияси – 265 млн доллар (2022);
2. Япония футбол ассоциацияси – 200 млн доллар (2023);
3. Австралия футбол федерацияси – 121 млн доллар (2018);
4. Корея футбол ассоциацияси – 120 млн доллар (2023);
5. Хитой футбол ассоциацияси – 65 млн доллар (2020);
6. БАА футбол ассоциацияси – 32 млн доллар (2016);
7. Малайзия футбол ассоциацияси – 20 млн доллар (2019);
8. Оман футбол ассоциацияси – 16,7 млн доллар (2020);
9. Бутун Ҳиндистон футбол федерацияси – 16 млн доллар (2023);
10. Сингапур футбол ассоциацияси 14,8 млн доллар (2021);
11. Ветнам футбол федерацияси -11 млн доллар (2020);
12. Бутун Непал футбол ассоциацияси – 5,1 млн доллар (2023);
13. Филиппин футбол федерацияси – 4,7 млн доллар (2021);
14. Индонезия футбол ассоциацияси – 4,5 млн доллар (2020);
15. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ≈ 3 млн доллар (2022).
*Эрон, Қатар, Ироқ ҳақида маълумотлар келтирилмаган.
Оддий ўртоқлик ўйинларини ташкиллаштириш мисолидаги фарқни кўриб чиқадиган бўлсак, Осиёнинг Япония ёки Корея сингари етакчи терма жамоалари ўз уйига Лотин Америкасининг ўртамиёна терма жамоаларини таклиф қиладиган бўлса, уларнинг тўлиқ авиачипта ва меҳмонхона харажатларини қоплаш билан бирга, 500 минг – 1 млн. доллар орасидаги суммани ҳисоб рақамларига ўтказиб беришади.
Ўзбекистон эса бюджетдан келиб чиқиб, бундай исрофгарчиликка йўл қўя олмайди. Шу сабабдан ҳам Ўзбекистон терма жамоасининг кучли терма жамоаларга қарши ўртоқлик ўйинлари, асосан, сафарда ва терма жамоамизнинг харажатларини мезбон тарафдан тўлиқ ёки қисман қоплаб бериш шарти билан ўтказилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!