Yangiliklar

Халқаро аэропортдаги яшил-қизил тизими тугатилди

Халқаро аэропортдаги яшил-қизил тизими тугатилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 363-сон қарори билан Ҳукуматнинг 2017 йил 11 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 814-сон қарорига божхона маъмурчилигини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармони билан халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида «масофавий божхона назорати» (махсус ажратилган жойларда визуал кузатувни амалга ошириш орқали) тизими жорий этилган.

Шу муносабат билан эндиликда халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида икки йўлакли (яшил ва қизил) тизим тугатилди.