Yangiliklar

«Янги Ўзбекистон» истироҳат боғига йўл икки кунга ёпилади

«Янги Ўзбекистон» истироҳат боғига йўл икки кунга ёпилади

31 август ва 1 сентябрь кунлари Махтумқули-Охангарон шоҳ кўчасидан «Янги Ўзбекистон» – 4P12 йўли чорраҳасигача бўлган автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши мумкин эмас.

«Янги Ўзбекистон» истироҳат боғида Мустақиллик байрами нишонланиши муносабати билан соат 19:00 дан 22:00 га қадар транспорт ҳаракати ишламайди.

Эслатиб ўтамиз, Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб фақат байрам тадбирига ташриф буюрувчилар ҳаракатланиши мумкин.

Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ, Қуйичирчиқ, Ўртачирчиқ ва Паркент туманларидан Тошкент шаҳрига 4P12 йўл бўйлаб, Ғазалкент, Қибрай ва Бўстонлиқ туманларидан эса Чирчиқ шаҳри орқали Юзрабод кўчаси бўйлаб кириш тавсия этилади.