Мактаб ўқувчилари сонини кўпайтиришга қаратилган ишлар:
2024 йилда 150 минг янги ўқувчи ўрни яратилади. Шу мақсадда мактаб қурилишига 3 трлн. сўм ажратилади (жорий йилда 2,5 триллион сўм берилган, 120 минг ўқувчи ўрни яратилган);
Кам қувватда ишлаётган 61 та коллеж биноси ўрнида мактаблар ташкил қилинади. Бу эса қўшимча 42 минг ўқувчи ўрни яратилишига имкон беради;
Хусусий шериклик асосида келгуси йилда 50 та (35 минг ўқувчи ўрни) мактаблар барпо этиш ишлари бошланади;
Хусусий секторга қўшимча шароитлар яратиш орқали йилига камида 25 минг ўқувчи ўрни ташкил қилинади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!