Jahon

«Барби» 2023 йилнинг энг кўп даромад келтирган фильми бўлди

«Барби» 2023 йилнинг энг кўп даромад келтирган фильми бўлди

Грета Гервигнинг “Барби” фильми 2023-йилнинг энг кўп даромад келтирган фильми бўлиб, у 1,36 миллиард доллар ишлаб топди.

Афсонавий қўғирчоқ ҳақидаги фильм 1,358 миллиард доллар йиғган “Супер Марио” анимацион фильмини сиқиб чиқарди.

“Барби” фильмининг премераси 2023 йил 21 июлда бўлиб ўтди ва атиги 17 кунлик прокатдан сўнг у касса тушумлари бўйича бир миллиард доллардан ошиб тушди.