Yangiliklar

Қулаган шифтдан жабрланганлар сони кўпайди

Қулаган шифтдан жабрланганлар сони кўпайди

Каттақўрғон шаҳридаги СамДУ филиалида зал шифтига ўрнатилган темир бетон плитаси қулаб тушгани оқибатида 6 нафар талаба қиз тан жароҳати олган.

Аввалроқ шаҳар ҳокимлиги 2 қиз жароҳат олганини билдирган эди. Аммо кейинроқ ишга прокуратура аралашди ва дастлабки ўрганиш натижасига кўра, жабрланувчилар сони 6 нафарга етди.

Ҳозирда бинонинг қурилиши ҳамда мукаммал таъмирланиши ҳолати мутахассислар жалб қилинган ҳолда ўрганилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилди.