Jahon

ШҲТ 2024 йилда терроризмга қарши машғулотлар ўтказади

ШҲТ 2024 йилда терроризмга қарши машғулотлар ўтказади

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Руслан Сейсембаевнинг маълум қилишича, ШҲТга аъзо давлатлар 2024 йилда Хитойда терроризмга қарши машғулотлар ўтказади.

Бу ҳақда у ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) Кенгашининг навбатдаги йиғилишида маълум қилди. Тадбир Қозоғистон Республикаси пойтахти – Остона шаҳрида бўлиб ўтди.

Сейсембаевнинг қўшимча қилишича, экстремизм таҳдидига қарши кураш дастурига ҳозирданоқ тайёргарлик бошланган. Бошқа ташаббуслар орасида Ҳиндистонда интернетдан террористик мақсадларда фойдаланишни чеклаш бўйича машғулотлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Кенгаш Шри-Ланка, Туркия, Камбоджа, Непал, Озарбайжон, Арманистон ва бошқа давлатлар билан ҳам ҳамкорлик қилади.