Jahon, Yangiliklar

Эрон ва Россия ҳамкорлиги Украина урушидан анча «катта» — Амир Абдуллоҳиан

Эрон ва Россия ҳамкорлиги Украина урушидан анча «катта» — Амир Абдуллоҳиан

Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиан Эрон Украинага қарши қўлланилган учувчисиз қурилмаларни сотгани ҳақидаги айбловларни текширишга тайёрлигини айтди.

Бу ҳақда Эрон ТИВ раҳбари Осиё-Тинч океани минтақаси ахборот агентликлари ассоциацияси (OANA) Бош ассамблеясининг 18-сессиясида унга аъзо идоралар раҳбарлари билан кечган учрашувда маълум қилган.

«Биз Украина билан урушда фойдаланиш учун Россияга ҳеч қандай қурол ёки дрон етказиб берганимиз йўқ. Муҳими, Россия ва Эрон ўртасидаги ҳамкорлик Украинадаги урушдан анча олдиндан давом этиб келади ҳамда бу борадаги алоқаларни тўхтатиш ниятида эмасмиз», — деди Амир Абдуллоҳиан.

Таъкидланишича, жаноб Боррель билан суҳбатда вазир Эронда ишлаб чиқарилган учувчисиз қурилмалардан Украина билан биргаликда Россияга қарши урушда фойдаланмаган. Бу ҳақидаги иддаоларни текшириш учун Эрондан ҳарбий экспертлар гуруҳини юборишга тайёр эканлигини айтган.

Америка томони сўнгги бир неча кун ичида дипломатик хабарлар орқали келишувга эришиш имкониятини сақлаб қолишга ҳаракат қилганини қайд этган. Ташқи ишлар вазири айни пайтда Эроннинг баъзи жойларида тартибсизлик ва террор уруғларини сепишга ҳаракатлар кузатилганини ҳам маълум қилган.