O‘zbekiston, Yangiliklar

ЮНЕСКОнинг Тошкент декларацияси қабул қилинди

ЮНЕСКОнинг Тошкент декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 14–16 ноябрь кунлари пойтахтимизда ўтказилган Кичик ёшдаги болаларга ғамхўрлик қилиш ва таълим бериш бўйича бутунжаҳон конференциянинг сўнгги кунида ЮНЕСКОнинг Тошкент декларацияси қабул қилинди. Бу ҳақда УзА нашри хабар тарқатди.

Унда 2030 йилгача бўлган даврда халқаро миқёсда мактабгача таълим соҳасининг асосий тамойиллари белгиланди.

Ҳужжат конференция доирасидаги маслаҳатлашув жараёни орқали тайёрланган. Ҳужжат БМТнинг олтита расмий тилига таржима қилинади ҳамда ЮНЕСКОга аъзо давлатларга тарқатилади.

Эслатиб ўтамиз, тадбир доирасида Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле билан учрашув ўтказган эди.